Хитойнинг Фэнсинь уездида 19 январь, сешанба куни эрталаб йўлтанламас автомашинаси катта тезликда бир тўда пиёдага келиб урилди. Бу ҳақда «Соху» портали берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 18 киши турли даражада тан жароҳати олди.
Маълум қилинишича, зарар кўрганларнинг кўпчилиги мактаб ўқувчилари бўлиб, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Транспорт воситасининг ҳайдовчиси полиция томонидан қўлга олинди.
Таъкидланишича, ҳайдовчининг ёнидан пичоқ топилиб, унинг қорин қисмида санчишдан ҳосил бўлган яра борлиги аниқланган.
Полиция содир бўлган ҳодиса сабабларига аниқлик киритмоқда.
Изоҳ (0)