Япониялик 35 ёшли фотосуратчи Такаши Ясуи асосан Киотони суратга олади. У фотографияга беш йил аввал, жияни туғилганида, оилавий портретларни суратга олиш орқали меҳр қўйган.
Шундан сўнг унинг беозоргина машғулоти миқёси улкан фаолиятга айланиб кетди: у жаҳоннинг кўплаб фотосуратчилари ишларини ўргана бошлади ва бу унинг ижодига ҳам катта таъсир кўрсатди.
Яқинда Ясуи Япониянинг кундалик турмуш тарзи акси этган ажойиб фотосуратлар сериясини тайёрлади.
Японияликлар ҳар куни кўчага чиқиб, нималарни кўриши, нималар билан шуғулланиши, атроф-оламни қандай қабул қилиши ҳақида Ясуининг гўзал суратлари маълумот беради, деб ёзади TravelAsk.
Изоҳ (0)