Истеъдод — буюк мукофот. Айнан истеъдоди сабаб инсон бирор танлаган касбида катта ютуқларга эришади. Бироқ ҳамма ҳам ўз истеъдодини юзага чиқара олмайди.
Британиялик Оливер Андреасга эса омад кулиб боққан. «Културология»нинг ёзишича, у 8 ёшидаёқ ўз истеъдодини кенг миқёсда намоён этишга муваффақ бўлди.
Қуйида Оливер томонидан суратга олинган эътиборга молик фотоманзаралар акс этган.1. Вестминстер саройи, Лондон
Ёш иқтидорли фотосуратчи томонидан олинган Британия манзаралари.2. Мупе кўрфази, Буюк Британия
Оливер мактабда ўқийди, дам олиш кунлари эса суратга олиш учун хушманзара жойларни излаб, отаси билан бирга шаҳар ташқарисига чиқади.3. Фокленддаги лаванда далалари, Сомерсет
Одатда, ота ва ўғил жуда эрта — тунги соат бирда уйғониб, йўлга чиқади.4. Юра даври соҳиллари, Дорсецҳир
Бу — ёш фотосуратчининг энг севимли жойларидан бири.5. Тонгдаги денгиз гўзаллиги
«Фотосуратни олгунимга қадар, пирсдаги бу одам қимирламай туришини илтижо қилиб сўрадим. Охир-оқибат тўлқинни ушлашга муваффақ бўлдим».6. Уэльс шимоли
Оливернинг иқтидори халқаро миқёсда тан олиб бўлинган.7. Туманли тонг
Оливер Андреас томонидан суратга олинган манзара.8. Оливер ишга киришиш арафасида
Оливер отаси билан бирга Буюк Британия бўйлаб саёҳат қилади. Асосан тонгда ва қуёш ботиши арафасида суратга олади.9. Тонготардаги кунгабоқарлар даласи
Иқтидорли Оливернинг ажойиб ишланмаси.
Изоҳ (0)