Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Фошун аҳоли пунктидаги икки карра қотилликка алоқадор жиноятчини қидирмоқда. Бу ҳақда «Восточний экспресс» хабар беради.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, эр-хотин Р.Ҳамроев ва Н.Сафарова жиноятчиларнинг қурбонига айланган.
Тезкор маълумотларга кўра, қотиллик 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси содир этилган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «Оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш» бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича бошқа маълумотлар тергов манфаатлари юзасидан ошкор этилмади.
Изоҳ (0)