Шимолий Кореяда телекоммуникациявий хизматлар кўрсатувчи асосий икки провайдердан бири Koryolink ўз абонентлари кодини КХДР асосчиси туғилган йилга мос келувчи рақамларга ўзгартирди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Daily NK нашрининг маълум қилишича, операторлар рақамларининг биринчи учта рақами 191 бўлган. Бироқ КХДРни унга асос солинган пайтдан бошлаб 1994 йилгача бошқарган Ким Ир Сен шарафига олиб борилган тарғибот кампанияси доирасида компанияга биринчи рақамларни раҳбарнинг туғилган йилига мос келувчи рақамларга алмаштириш мажбурияти юклатилди. Аввалги рақамлар 1912 рақамларига алмаштирилиши лозим.
Кореянинг Koryolink компанияси Мисрнинг Orascom фирмаси билан биргаликда фаолият юритиб, мамлакатнинг жанубий ҳудудларига, жумладан Пхеньянга ҳам хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)