26 ноябрдан 7 декабргача соат 22:00 дан 6:00 гача Жиззах, Андижон, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида «Ўзбектелеком» АК бўлимларида модернизация ишлари олиб борилаётганлиги сабабли алоқа сифати ёмонлашуви ва узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда компанияга таяниб, «Terabayt.uz» хабар беради.
Шунингдек, мобил алоқани яхшилаш ва CDMA тармоғини такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 28 ноябрга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида ва 30 ноябрга ўтар кечаси Қарши шаҳрида қисқа муддатли узилишлар юз бериши мумкин.
Алоқа компаниялари юзага келган ноқулайликлар учун мижозлардан узр сўраган.
«Ўзбектелеком» Республикадаги йирик телекоммуникация операторидир. Компания операторларга каналларни ижарага бериш, овозли алоқанинг барча турлари бўйича хизмат кўрсатиш, интернет тармоғига чиқиш ва бошқа хизматлар билан шуғулланади. Компания таркибида 22 филиал мавжуд.
Изоҳ (0)