G20 раҳбарлари террорчилик таҳдидига қарши курашиш юзасидан бир қатор ҳаракатларни қўллашга келишиб олди, деб хабар беради «РИА Новости».
G20 етакчилари терроризмни молиялаштирувчи каналларни ёпиш ва экстремистларнинг чегаралар орқали ҳаракатланишининг олдини олиш учун ахборот алмашинуви ва уни мувофиқлаштирилишини кучайтиришга чақирди.
Бундан ташқари, раҳбарлар чегара назорати ва авиация хавфсизлигини кучайтиришга эътибор қаратишга келишиб олди.
«Биз терроризмнинг барча кўринишларига қарши курашиш учун халқаро ҳамжамият билан янада яқинроқ иш олиб борамиз», — деди Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин.