Россиялик инвестор Аркадий Морейниснинг яна бир мақоласини қисқача мазмунда келтирамиз.
«Ноёб ғоялар йўқ» деган оддий фикрдан бошлаймиз. Агар сизга ғоянгиз ноёб бўлиб туюлса, бу қуйидагилардан бирини англатиши мумкин:
- сиз яхшилаб қидирмагансиз;
- рақобатчиларингиз аслида кимлиги ҳақида яхши тасаввурга эга эмассиз;
- буни амалга оширишга интилиб кўргансиз, бироқ у муваффақият қозонмаган.
Рақобатчилар таҳлили стартап асосчилари «яроқлилиги»ни текшириб кўришнинг жуда яхши усулидир, у орқали ўз ғоясини, маҳсулот ва бозорни тушуниш қобилияти осонгина аниқланади.
Рақобатчиларни бозордаги имконият ва истиқболларнинг қуйидаги белгиларига кўра таҳлил қилиш мумкин:
- Яхши инвестицияларни қўлга киритган йирик иштирокчилари бўлган бозор. Бу компанияларда пул қолмагунича, ушбу бозорга суқилмаган маъқул. Бу ўйин кимда пул кўплиги бўйича ўйналади.
- Етук ва тан олинган етакчилари бўлган бозор. Кенг бозорда етакчи ягона эканлиги ва ўйинчилар камлиги бу бозорга кириш мумкинлигидан дарак бермайди, аксинча, у бозорнинг ўта даражада барқарорлашиб, унга кириш деярли нореал бўлиб қолганини билдиради.
- Агар барқарор бозорда майда иштирокчилар кўп бўлса, бу ушбу бозорда етарли миқдорда пул йўқ демакдир.
- Бозорларнинг тўртинчи тури — бир нечта майда ўйинчидан иборат янги бозорлар. Балиқни шу ерда тутиш керак. Бундай бозорлар ўсиб кетиши (сиз билан бирга) ва катта барқарор бозорларга айланиши мумкин.
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.
Изоҳ (0)