24 август, душанба куни Қозоғистонда долларнинг курси 220 тенгегача тушди, деб хабар беради «Nur.kz».
Жамғарма банки ўзининг сайтида доллар курсини чоп этди. Унга кўра, бир долларни сотиб олиш учун 218 тенге, сотиш учун 220 тенге таклиф этилмоқда.
Қозоғистон фонд биржасидаги 24 август кунги савдо натижаларига кўра, АҚШ долларининг курси 218,61 тенгени ташкил этди.
Изоҳ (0)