Американинг Forbes журнали 5 август, чоршанба куни интернет технологиялари саноатидаги энг бой 100 кишининг рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Унда биринчи ўринни Microsoft компаниясининг асосчиси Билл Гейтс эгаллади. Forbes’нинг маълум қилишича, 59 ёшли Гейтс, шунингдек, дунёдаги энг бой одам бўлиб, унинг бойлиги 79,6 миллиард долларни ташкил этади.
Иккинчи ўриндан Oracle компаниясининг асосчиси, 70 ёшли Ларри Эллисон жой олди. Журнал унинг бойлигини 50 миллиард долларга баҳолади.
Рўйхатнинг учинчи ўрнидан Amazon онлайн-дўконининг асосчиси ва раҳбари Жефф Безос жой олди (47,8 миллиард доллар). Ундан кейинги ўринни Facebook ижтимоий тармоғининг 31 ёшли асосчиси Марк Цукерберг эгаллади (41,2 миллиард доллар). Бешинчи ўриндан Google уюшмасининг ҳаммуассиси, 42 ёшли Ларри Пейж жой олди (33,4 миллиард доллар).
Изоҳ (0)