Уитни Хьюстоннинг қизи Бобби Кристина Браун 22 ёшида АҚШнинг Жоржия штатида вафот этди, деб хабар беради «РИА Новости».
Бобби Кристина 31 январь куни ваннахонасидан ҳушсиз ҳолда топилган эди. Полиция экспертларининг хулосасига кўра, у 2—5 дақиқа давомида сув тагида бўлган. Тез ёрдам ходимлари ундан сувни чиқариб ташлаган бўлса-да, у кома ҳолатидан чиқмаган. Шундан кейин шифокорлар уни тирикликни таъминлаб турувчи қурилмага улаб қўйган эди. Кейинчалик унинг аҳволи янада оғирлашди.
Эслатиб ўтамиз, кома ҳолатида бўлган Бобби Кристина Брауннинг оила аъзоларидан бири унинг ўлимидан олдинги суратини сотишга уринган, шунингдек, вафотидан кейинги суратини 100 минг долларга сотмоқчи бўлган.
Изоҳ (0)