Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида жангарилар қизлар мактаби биносини портлатиб юборди, деб хабар беради «РИА Новости».
Вилоят таълим бошқармаси вакилининг маълум қилишича, ўтган оқшом Шива уездида қуролланган кишилар мактабни портлатиб юборган. Портлаш натижасида ўқув муассасасининг биноси деярли тўлиқ вайрон қилинди, бино ичидаги ўқув материаллари ва ҳужжатлар йўқ қилинди.
Мактабда 850 нафар қиз ўқитилади. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълум қилинмади. Ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ юз берган ҳодиса учун жавобгарликни бўйнига олмади.
Изоҳ (0)