Google вакили дастур сурати остига автоматик равишда «гориллалар» тегини ёзган қора танли фойдаланувчилардан кечирим сўради, деб хабар бермоқда Arstechnica.
Дастурчи Жеки Алсинэ Google Photos унинг фотоалбомларидан бирини «гориллалар» теги билан бергани ҳақида Twitter’да норозилик хабарини қолдирган. Бундай суратларга у қайлиғи билан бирга тушган. У юзни таниш дастури бундай натижалар кўрсатаётган бўлса, Google қандай расмлардан фойдаланишини сўраган.
https://twitter.com/jackyalcine/status/615332439053967360
Алсинэнинг хабаридан бир ярим соат вақт ўтиб Google ижтимоий архитектори Йонатан Зунгер компания номидан кечирим сўраган. Унинг сўзларига кўра, сервис бундай натижаларни кўрсатмаслиги учун ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)