Chevrolet компанияси янги авлод Camaro спорткарининг очиқ модификациясини расман тақдим этди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Модель электрогидравлик қурилма ёрдамида очилиб-ёпиладиган томга эга бўлган.
Том 48 километ/соатгача бўлган тезликда ҳаракатланганда очилиб-ёпилади, тўхтаган ҳолатда эса буни калитдаги тугма орқали амалга ошириш мумкин.
Том айнан қанча вақтда йиғилишига аниқлик киритилмаган, аввалги моделда бунга 20 сония кетган.
https://youtu.be/wxGBjR9qBtc
Янги кабриолет 100 килограммга енгиллашгани ҳам маълум бўлган.
https://youtu.be/VvJDgs92dME
Двигателлари купе версиясиникидек бўлади: 275 от кучига эга 2 литрли V4, 335 от кучига 3,6 литрли V6 ва 455 от кучига эга 6 литрли V8 моторлар тақдим этилади.
Моторларнинг ҳар бири олти босқичли механик ва саккиз босқичли автоматик тезлик узатиш қутиси билан ишлай олади.
Моделни йиғиш Мичиган штатидаги Лансинг шаҳрида йўлга қўйилади. Шимолий Америкада янги кабриолет 2016 йил бошидан сотувга чиқади.
Аввалроқ, Chevrolet компанияси янги авлод Cruze седанини тақдим этган эди.
Изоҳ (0)