Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нидерландия ташқи ишлар вазири Берт Кундерс Россиядаги музейда Украина шарқида уриб туширилган Малайзиянигн Boeing 777 самолёти қолдиқлари намойиш этилишини ҳурматсизлик деб атади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Қулаган «Боинг» бўлаклари. Фото: Reuters

Қулаган «Боинг» бўлаклари. Фото: Reuters

Қайд этилишича, «Жаговар биродарлик» ташкилотининг Краснодар ўлкасидаги Ейск шаҳрида жойлашган бўлинмаси Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган музей очиб, унда Донбассдан келтирилган самолёт қолдиқларини ҳам намойиш этмоқчи.

Malaysia Airlines самолёти қолдиғи «Донбасс аҳолиси бошидан кечираётган даҳшатлар»га бағишланган кўргазмадан жой олади. Уни ташкилот аъзоларидан бири Донбассга гуманитар юклар етказилган вақтда олиб келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк