Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 апрель куни ички ишлар идоралари томонидан ўтказилган оператив тадбир натижасида Бўка шаҳарида яшовчи, 30 ёшли шахснинг қўлидаги сумкасидан 1 килограмм 106 гамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)