НАТОнинг Болтиқ ҳаво полициясига қарашли қирувчи самолётлар 17 март тонгида Болтиқ денгизи устида ҳаракатланган Россиянинг еттита ҳарбий самолётини кузатиб қўйиш учун ҳавога кўтарилди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
«НАТО Болтиқ ҳаво полициясининг QRA ITA, ESP Typhoon самолётлари 17 март куни Болтиқ денгизи устида Россиянинг тўртта Су-27, иккита Ан-26 ва битта Ан-12 самолётларини кузатиб қўйиш учун ҳавога кўтарилди», − деб ёзган Латвия Мудофаа вазирлиги ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, НАТОнинг Болтиқ ҳаво полицияси кучлари аввал ҳам бир неча марта Болтиқ денгизи устида Россия ҳарбий самолётларини кузатиб қўйган эди.
Изоҳ (0)