Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков хориж ОАВлари томонидан Путин фарзанд кўргани ҳақида тарқатилган хабарларни бутунлай инкор қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Путин бир ҳафта давомида оммага кўриниш бермагач, бир қанча тахминлар илгари сурилган бўлиб, улардан бири айнан Россия президентининг фарзанд кўргани ҳақида эди.
Дмитрий Песков киноя билан пули бор одамларга мурожаат қилиб бундай тахминларни ўйлаб топган журналистлар ўртасида энг яхши лофни аниқлаш бўйича чемпионат ўтказишни сўрашни режалаштираётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Кремл матбуот хизмати Путиннинг расмий учрашувидан фотосуратларни намойиш этган эди.
Изоҳ (0)