Хотинининг хиёнат қилаётганини сезиб қолган италиялик эркак уни ташлаб кетиши ва судда учрашишни кутаётганини бутун мамлакатга айтиш учун Corrierre della Serra газетасидан бутун бошли рукнни сотиб олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ўзини Энсо деб таништирган эркакнинг мактуби газетанинг 13 мартдаги сонида чоп этилган. Унда жабрдийда хотинига мурожаат қилиб, унинг хиёнати ҳақида қандай билганини маълум қилган ва аёлни судда кутишини ёзган. Шунингдек, эркакнинг таъкидлашича, у Facebook’да «Сенинг собиқ эринг» номли махсус саҳифа очган.
Интернетда эркакка ачинганлар билан бирга ушбу хабарнинг ҳақиқийлигига шубҳа билдирганлар ҳам топилган. Бундан ташқари, қатор ОАВ ва мутахассислар бу алданган эрнинг ҳақиқий мактуби эмас, балки хиёнатга бағишланган янги кўрсатувнинг рекламаси деган фикрга келган. Ҳозирча бу фикрлар ўз исботини топмаган.
Изоҳ (0)