VimpelCom Ltd халқаро телекоммуникация гуруҳининг бош директори Жо Лундер 13 апрель куни истеъфога чиқади. Бу ҳақда компания сайтига жойлаштирилган пресс-релизда маълум қилинган.
Лундернинг ўрнини шу пайтгача Франциянинг SFR алоқа операторини бошқариб келган Жан-Ив Шарлье эгаллайди. 13 июлгача Лундер компанияда маслаҳатчи сифатида қолади.
Маълумот учун, 18 мамлакатда 220 миллиондан абонентга хизмат кўрсатадиган VimpelCom дунёдаги олтинчи энг йирик телекоммуникация компанияси ҳисобланади. Гуруҳ таркибига 2009 йилдан Россия, МДҲ ва бошқа давлатларда абонентларга хизмат кўрсатувчи Beeline компанияси ҳам кирган.
Изоҳ (0)