Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги барча трамвайларда тўртта троллейбусда Wi-Fi тармоғи асосида бепул интернет ўрнатиб чиқилди, деб хабар бермоқда «Tengrinews.kz».
«Алматиэлектротнранс» компанияси матбуот котиби Гаухар Нокербекованинг сўзларига кўра, бепул интернет трамвайларда икки кундан буён тест режимида ишламоқда.
«Агар тест режими муваффақиятли ўтса, барча троллейбуслар интернетга уланади. Яқин вақт ичида автобусларни ҳам интернетга улаш режалаштирилган», – деди Нокербекова.
Изоҳ (0)