Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган Хвасон шаҳрида 75 ёшли эркак ўз акаси, унинг хотини ва воқеа жойига етиб келгин полициячи отиб ўлдирди, сўнгра эса ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда Agence France-Presse.
Қайд этилишича, оилавий тортишувнинг сабаби пул масаласи бўлган.
Жанубий Кореяда ўқотар қурол масаласида ўта қаттиқ қонунлар амал қилади. Уларни олиб юриш фақатгина бир неча овчиларга рухсат берилган бўлиб, улар ҳам қуролларни полицияга топширилшлари шарт. Шунга қарамай сўнгги кунларда шунга ўхшаган воқеалар учраб тургани маълум қилинган.
Изоҳ (0)