Тошкент вилояти Зангиота туманидан бўлган аёл пойтахтнинг Сергели туманида уни икки нафар аёл ургани ҳақида хабар берди, деб маълум қилади «Постда» газетаси.
Зангиоталикнинг сўзларига кўра, аёллар унинг 1 миллион сўм пулини тортиб олиб қочиб кетган. ИИБга берилган мурожаат асосида ички ишлар идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Тез орада талончи аёллар қўлга олинди. Ушбу жиноятни Сергели туманида истиқомат қилувчи ишсиз аёллар содир этгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)