Чирчиқ шаҳридаги қаҳвахоналардан бирининг олдида икки номаълум шахс чирчиқлик фуқарони қўрқитди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Қайд этилишича, зўравонлар фуқаронинг LG русумли уяли телефони ва 50 минг сўм пулини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.
Ички ишлар идоралари ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи шахслар содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди. Ҳозирда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)