Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқародан келиб тушган аризада номаълум шахс унинг Миробод тумани Госпитал даҳасида қаровсиз қолдирилган, Jeyran RTM 50 русумли скутерини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган, деб ёзади ИИВ Матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддасининг тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Миробод туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)