«Нима қилдик Ватан учун?» шиори остидаги Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар фестивали Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида 19 февралдан 1 мартга қадар ташкил этилмоқда, деб хабар беради «Uz24.uz» Ёшлар маданият ва санъат маркази ахборот хизматига таяниб.
Фестивальга шу йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳрида старт берилган эди. Ёшлар ижод саройида ўтказилган гала-концертда 250 нафардан зиёд маданият ва санъат вакиллари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва бошқа таълим муассалари талабалари иштирок этди. Фестиваль, шунингдек, 19 февраль куни Фарғона, 20 февраль куни Андижон, 21 февраль куни Наманган вилоятларида ўтказилди.
Хабар берилганидек, фестиваль февраль ойининг сўнгига қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади. Жумладан:
- Қорақалпоғистон Республикасида 24 февраль куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида;
- Самарқанд вилоятида 24 февраль куни Самарқанд санъат коллежи концерт залида;
- Хоразм вилоятида 25 февраль куни Огаҳий номидаги мусиқали драма театрида;
- Навоий вилоятида 25 февраль куни «Фарҳод» маданият саройида;
- Сирдарё вилоятида 25 февраль куни О.Хўжаев номидаги мусиқали драма театрида;
- Бухоро вилоятида 26 февраль куни Вилоят мусиқали драма театрида;
- Сурхондарё вилоятида 26 февраль куни М.Уйғур номидаги мусиқали драма театрида;
- Жиззах вилоятида 26 февраль куни Й.Ражабий номидаги мусиқали драма театрида;
- Қашқадарё вилоятида 27 февраль куни М.Тошмуҳаммедов номидаги мусиқали драма театрида;
- Тошкент вилоятида 27 февраль куни Олмалиқ шаҳри «Металлург» саройида.
Изоҳ (0)