Швецияда жамоат жойларида ҳам эркаклар, ҳам аёллар фойдалана оладиган ҳожатхоналар пайдо бўла бошлади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Ушбу ғоя Швецияда бир неча йиллардан буён муҳокама қилиб келинаётган эди. Аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари тенглиги учун курашувчилар аёллар ҳожатхоналарида навбат кўпроқ бўлишини айтиб келади. Чақалоқларга қараш учун таътил олувчи эркаклар эса ўзлари учун мўлжалланган ҳожатхоналарда махсус столчалар йўқлигидан нолиб туради. Натижада бу муаммоларни ечиш учун умумий ҳожатхоналар таклиф қилинди.
Дастлаб бу тажриба Умео шаҳридаги кутубхонада қўлланди. Аёллар ва эркакларни англатувчи алоҳида белгилар ўрнига ҳожатхона эшигига ҳар иккала белги осиб қўйилди. Ушбу янгилик кўпчилик шведларга ёқмагани айтилган. Кутубхона раҳбарияти эса тажриба натижалари муҳимлигини билишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)