Пекин интернет уюшмасининг Янги йил концертида хор Хитой киберҳудуд маъмурияти буюртмасига биноан ёзилган интернетнинг норасмий мадҳиясини ижро этди, деб хабар бермоқда Meduza.
Ушбу қўшиқ концертнинг энг ёрқин қисми бўлган, бироқ унинг интернетга чиқарилган видеоёзувларини тез орада Хитой сайтларидан ўчириб ташлашган.
Қайд этилишича, қўшиқда асосан буюртмачининг вазифалари ҳақида куйланган бўлиб, нақорат эса интернетнинг кучига бағишланган. Мадҳия матнини 2008 йилги Пекин Олимпиадаси мадҳияси муаллифи ёзган.
Изоҳ (0)