Бухоро туманида яшовчи 200 дан ортиқ аёл «Соғлом авлод учун» жамғармасининг вилоят бўлинмаси, туман марказий поликлиникаси ва «Маҳалла» жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, деб хабар бермоқда «Восточний экспресс».
Аёллар турли таҳлилларни топшириб, ультра товуш қурилмаси, рентгендан ўтдилар, аниқланган касалликларни даволаш бўйича мутахассислардан маслаҳатлар олдилар. Шунингдек, уларга гигиена воситалари ва соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилди, кам таъминланган оилалар вакилаларига эса бепул дори-дармонлар берилди.
Қайд этилишича, бундай тиббий кўриклар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)