APЛ клублари қишки трансферлар чоғида 130 миллион фунт сарфлади, дея хабар беради «Stadion.uz» Inside World Football ахборотига таяниб.
Манбада келтирилишича, 2014 йилда ҳам шунга яқин пул сарфланган.
Сарфланган пулларнинг деярли ярми «Челси», «Манчестер Сити» ва «Арсенал» клубларига тўғри келгани айтилмоқда.
2011 йилда қишки трансферлар учун сарфланган 225 миллион фунтлик рекорд янгиланмай қолди. Аммо бу мавсумнинг ёзги ва қишки трансферлари учун сарфланган пулларни қўшиб ҳисоблаганда 950 миллион фунт келиб чиқмоқда. Бу эса барча мавсумлар учун рекорд натижадир.
Аввалги рекорд 2013/14 мавсумга тегишли бўлиб, у 760 миллион фунт стерлингни ташкил этганди.
Изоҳ (0)