Goal.com сайти Осиё кубоги−2015 рамзий терма жамоасини тузиб чиқди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz». Унга Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам киритилди. Шунингдек, Сардор Рашидов захира таркибдан жой олди.
Рамзий терма жамоа билан танишинг:
Дарвозабон − Мэтью Раян (Австралия, «Брюгге»).
Ҳимоячилар − Ча Ду Ри (Ж.Корея, «Сеул»), Трент Саунсбери (Австралия, «Сволле»), Мэтью Спирановиc (Австралия, «Вестерн Сидней»), Виталий Денисов (Ўзбекистон, «Локомотив» Москва).
Ярим ҳимоячилар − Массимо Луонго (Австралия, «Свиндон Таун»), Умар Абдулраҳмон (БАА, «Ал-Айн»), Ки Сунг Еунг (Ж.Корея, «Суонси Сити»).
Ҳужумчилар − Сон Хеунг Мин (Ж.Корея, «Баер»), Тим Кейхилл (Австралия, «Ню Ёрк Ред Булс»), Али Мабхут (БАА, «Ал-Жазира»).
Бош мураббий: Анге Постегоглу (Австралия)
Захира: Ванг Далей (Хитой), Моҳанад Салим (БАА), Сардор Рашидов (Ўзбекистон), Аҳмад Ёсин (Ироқ), Ад-Дарадреҳ (Иордания), Муҳаммад ас-Саҳлавий (Саудия Арабистони), Аҳмад Халил (БАА)
«Ўзбекистон терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов мусобақа давомида ишончли ҳаракат қилди. ‘Оқ бўрилар’ гуруҳ босқичида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, чорак финалга чиқишди. Аммо Денисов Жанубий Кореяга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ишончли ўйнай олмади. Ўзбекистон чорак финалда мағлубиятга учради. Шунингдек, ушбу позицияга Япония терма жамоаси ҳимоячиси Юто Нагатомо ҳам киритилиши мумкин эди», − дея ёзилади манбада.
Сайт Ўзбекистон терма жамоаси посбони Игнатий Нестеровнинг меҳнатларини ҳам эътироф этди ва рамзий терма жамоа дарвозабонлигига номзодлардан бири бўлганини таъкидлади.
Изоҳ (0)