Мадриднинг «Реал» клуби стадиони реконструкциядан сўнг «Абу Даби Бернабеу» деб аталади. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, компания ва клуб ўртасидаги шартномага кўра, аренанинг янги номи учун клуб йилига 20 миллион доллар олади.
Бунинг устига БААнинг International Petroleum Investment Company инвестиция фонди стадионни таъмирлаш учун сарфланадиган пулнинг катта қисмини тўлаб беради. Таъмирлаш учун ярим миллиард евро талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Реал» вакиллари клубнинг қарзлари 602 миллион еврони ташкил этганини маълум қилган эдилар. Шунинг учун клуб раҳбарияти қарзларни стадион номини сотиш орқали тўламоқчи.
Изоҳ (0)