Жанубий Корея терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда KBS телеканалида шарҳловчи бўлиб ишлаётган Ли Ёнг Пё чорак финал олди фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларни кўрган бўлсангиз, ҳимоя ва ярим ҳимоя орасида деярли бўш жой йўқлигига амин бўласиз. Марказий ҳимоячилар жисмонан кучли ва бўйдор. Саудия Арабистони билан ўйинда улар ҳаводаги жангларда устун келишди. Ҳимоя чизиғи жуда мустаҳкам», - деди собиқ корейс футболчиси.
«Икки қанот ярим ҳимоячилари ҳам тезкор. Ўзбек мураббийи қандай қарорга келишини билмадим-у, ҳимояда унчалик нафи тегмайдиган Жепаровдан фойдаланмаса керак деб ўйлаяпман. Ўнг қанотда ҳаракатланадиган Рашидовда тезкорлик ва дриблинг аъло даражада. Чап қанотдаги Ҳасановнинг чап оёқда берадиган пасларидан ҳимоялана олиш лозим. Чап қанот ҳимоясидаги Денисовдан кўра ўнг қанотдаги Муҳаммадиевда ҳужумга кўпроқ қўшилишни кузатяпмиз.
Демак, Муҳаммадиев олдинга ўтган вазиятларда пайдо бўладиган бўшлиқдан унумли фойдаланишимиз керак. Аҳмедов масаласига келсак, у ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек хавфли футболчи ҳисобланади. Лекин Аҳмедов ҳужумга қўшилган чоғларда ҳимояда унинг ўрнини муносиб тўлдира олишмаётганлигига гувоҳ бўлдик. Ана шундай вазиятларда тезкор қарши ҳужумлар бизнинг фойдамизга ишлаши аниқ».
Изоҳ (0)