Мельбурн шаҳрида Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўтган стадионнинг «микс-зона»сида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Uff.uz».
Энг аввало, Баҳодир Насимов Саудия Арабистонига қарши ўйинда асосий таркибда тўп сурганидан хурсанд эканлигини маълум қилди.
Савол: Қосимов сизни жуда масъулиятли ўйинда туширди. Ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйинда қандайдир ҳаяжон босмадими?
Жавоб: Ҳаяжон-ку босмади. Лекин катта босим бўлишини билардим. Бизга фақат ғалаба керак эди. Уни уддалаганимиздан бахтиёрман.
Савол: Ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди, деб ҳисоблайсиз?
Жавоб: Ҳар ким ўз ишини тўғри бажарди. Жамоавий бирдамлик эвазига десам ҳам бўлади. Арабларни ютмасак бўлмасди.
Савол: Навбатдаги ўйин Жанубий Кореяга қарши кечади. Уларга қарши очиқ футбол ўйнаса бўладими?
Жавоб: Мусобақадаги барча жамоаларга қарши ўйнаса бўлади. Боз устига юқори ўринларни кўзлаётган жамоа учун рақибнинг фарқи йўқ. Фақат рақибга қараб тактика ва услубни танлай билсак бўлди. Шуни айтишим мумкинки, асосий ўйинлар энди бошланади. Плей-оффда барча жамоалар борини ташлайди. Тўғри, Жанубий Корея жуда кучли. Аммо уларга қарши ўйинга кераклича тайёргарлик кўрамиз. Насиб қилса, мухлисларимизни қувонтиришда давом этамиз.
Изоҳ (0)