Ўзбекистон фуқароларига Россияга бориш учун «чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери» талаб этилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Айни вақтда Ўзбекистон фуқаролари Россиядан «визалик» мамлакатлар ҳудудига бориши учун «чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери» талаб этилади.
Агар Ўзбекистон фуқаросининг «визалик» мамлакат ҳудудида бўлган вақтида стикернинг 2 йиллик муддати тугаб қолса, Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги бузилиши деб ҳисобланмайди. Шунингдек, стикернинг 2 йиллик муддати тугаб қолиши «визалик мамлакатлар» ўртасида бориб-келишига, шунингдек, Ўзбекистонга қайтишига тўсиқ бўлмайди.
Айни вақтда, стикер муддати тугаган Ўзбекистон фуқаролари «визалик» хорижий мамлакатлар ҳудудида бўла туриб, «визасиз» мамлакатларга бориши мумкин бўлса-да, аммо «визасиз» мамлакатлар ҳудудидан қолган «визалик» хорижий мамлакатлар ҳудудига муддати тугаган стикер билан ўтиши тақиқланади.
Изоҳ (0)