Бугунги таомномада — ананасли товуқ
Ушбу таомни тайёрлаш учун тахминан 50 дақиқа вақт ва 7132 сўм талаб этилади.Зарур масаллиқлар:
- 150 г товуқ гўшти (кўкрак қисми)
- 50 г консерваланган ананас ҳалқалари
- 100 мл ананас шарбати
- 100 г қаймоқ
- 0,5 боғ руккола
- ўсимлик ёғи
- туз
- мурч
Тайёрланиши:
1. 150 г товуқ гўштига туз, мурч сепиб гриль товада қовуриб оламиз (бундай товани Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилиш мумкин).2. Сўнг уни 200 даражагача қиздирилган духовкада 20 дақиқа давомида пиширамиз.
3. Энди соусни тайёрлаймиз. Бунинг учун 100 мл ананас шарбатини идишга солиб, оловга қўямиз ва қуйилгунича қайнатамиз, сўнг устига 100 г қаймоқ, туз ва мурч солиб яна бир қайнатиб оламиз ва оловни ўчирамиз.
4. Гарнирни тайёрлаймиз. Аввал 50 г консерваланган ананас ҳалқаларини олиб, гриль товада қовурамиз.
5. Кейин уни 200 даражагача қиздирилган духовкада 5—10 дақиқа давомида пиширамиз.
6. Ликопча олиб, унга пишган товуқ гўштини кесиб, соламиз.
7. Ёнига гарнирни қўямиз.
8. Устидан соус қуйиб, 50 г руккола билан безаймиз.
Таом тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Ушбу таомни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 29 декабрь ҳолатига келтирилган.Гриль учун мўлжалланган товани (FU-478 AGMA, 28 см) Korzinka.uz супермаркетларидан 116 990 сўмга харид қилиш мумкин.
Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги Assresco қаҳвахонаси ва шахсан бош ошпаз Ирена Пурцеладзега миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида судак балиғини ошқовоқ билан пиширамиз ва бошқа таомлар билан Янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)