Бугунги таомномада — олмали штрудель
Ушбу таомни тайёрлаш учун тахминан 40 дақиқа вақт ва 12 020 сўм талаб этилади.Зарур масаллиқлар:
- 0,5 пачка десерт учун «Муза» хамири
- 500 г яшил олма
- 15 г туйилган долчин
- 60 г шакарқамиш қанди
- 45 г ёнғоқ
- 100 г сариқ майиз
- 1 та лимон
- 1 та тухум
Тайёрланиши:
1. 500 г олмани пўстидан тозалаб, ярим доира шаклида ингичка қилиб тўғраймиз. Уни идишга солиб, қорайиб қолмаслиги учун яримта лимоннинг сувини сиқиб сепамиз.2. Устига 45 г ёнғоқ ва 100 г сариқ майизни пичоқ билан майдалаб соламиз.
3. Сўнг 60 шакарқамиш қандидан соламиз. 15 г туйилган долчин ва 35 г бодом қириндисини ҳам қўшиб юборамиз. Масаллиқларнинг барчасини аралаштирамиз.
4. Энди ярим пачка «Муза» хамирини оламиз. Уни узунасига ёйиб, ичига олмали қиймани соламиз.
5. Хамирнинг икки четини устма-уст ёпиб, уларнинг орасига ва устига тухум сариғини сурамиз.
6. Хамирнинг устки қисмига нақшли кесим туширамиз.
7. Штруделни 180 даражагача қиздирилган духовкада 15—20 дақиқа давомида пиширамиз.
8. Пишириқ пишгач, уни ликопга соламиз ва таъбга кўра безатамиз.
Штрудель тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Ушбу пишириқни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 27 декабрь ҳолатига келтирилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги RomAntica ресторани ва шахсан бош ошпаз Шуҳрат Исломовга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида чизкейк тайёрлаймиз ҳамда бошқа пишириқлар билан Янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)