Бугунги таомномада — шоколадли мусс
Мусс энг оммабоп ва осон тайёрланадиган ширинликлардан бири ҳисобланади.
Ушбу пишириқни тайёрлаш учун тахминан 25 дақиқа вақт (совитишга кетадиган вақтдан ташқари) ва 35 212 сўм талаб этилади.Зарур масаллиқлар:
- 300 г шоколад (3 та плитка)
- 750 мл қаймоқ (ёғлилик даражаси 35%)
- 100 г шакар
- 1 пакет желе
- 1 пакет ванилин
- 200 г уваланадиган печенье
- 50 г сарёғ
Тайёрланиши:
1. 250 мл қаймоқни идишга солиб, паст оловга қўямиз. Қизий бошлагач, ичига бўлакларга бўлинган 300 г шоколадни соламиз. Шоколад эрий бошлагач, идишни оловдан олиб аралашмани яхшилаб қориштирамиз. Шоколад ва қаймоқ силлиқ, қуюқ массага айланиши керак.3. Энди уваланадиган печеньени олиб, уни майдалаймиз. Ушбу жараённи қўлда ёки блендер ёрдамида амалга ошириш мумкин. Печенье тўлиқ увалангач, унга эритилган 50 г сарёғни қўшамиз ва аввал вилка ёрдамида (қўллар куйиб қолмаслиги учун), сўнг қўл билан аралаштирамиз. Уни ёғланган форма тубига солиб, кафтимиз ёрдамида текислаб, босиб чиқамиз. Сўнг уни музлаткичга солиб қўямиз.
4. Энди мусс тайёрлаш жараёнининг энг мураккаб қисмига — қаймоқни кўпиртиришга киришамиз. Бунинг учун қолган 500 мл қаймоққа (совуқ ҳолда бўлиши керак) 1 пакет желени қўшиб, кўпиртирамиз. Буни миксер ёрдамида ёки оддий венчик билан амалга ошириш мумкин. Қаймоқ қуюқлаша бошлаганида 100 г шакар ва 1 пакет ванилинни қўшамиз ҳамда кўпиртиришда давом этамиз.
4. Кўпик оқиб тушмайдиган ҳолатга келгач, уни шоколад ва қаймоқ аралашмасига қошиқ ёрдамида соламиз. Иккала массани шоколад рангига киргунига қадар яхшилаб аралаштириш мумкин, бироқ мармар тусига кирганида аралаштиришни тўхтатиш ҳам мумкин, шунда у чиройли тус олади.
5. Энди музлаткичдан печеньели коржни олиб, аралашмани унга бир текис қилиб соламиз ва уни совитгичда бир кечага қолдирамиз.
Эртаси куни тайёр шоколадли муссни дастурхонга тортиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа!
Ушбу пишириқни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 25 декабрь ҳолатига келтирилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги «Кафе» қаҳвахонаси ва шахсан бош ошпаз Павел Георгановга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида дудланган мол гўштидан салат, сёмга балиғи ва рукколадан салат тайёрлаймиз ҳамда улар билан Янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)