Бугунги таомномада — брауни
Брауни нима эканлигини яхши биласиз. Бироқ мен ҳалигача унинг пирожний ёки печеньелигини била олмай хунобман. Шундай бўлса ҳам у мен учун дунёдаги энг яхши пишириқлардан бири. Қуйида эса сиз еган энг мазали брауни рецептини ўқишингиз мумкин.
Ушбу пишириқни тайёрлаш учун тахминан 40 дақиқа вақт ва 29 915 сўм талаб этилади.Зарур масаллиқлар:
- 250 г ун
- 500 г шакар
- 260 г сарёғ
- 5 дона тухум
- 300 г шоколад (3 та шоколад плиткаси)
- 50 г какао кукуни
- 150 мл аччиқ қилиб дамланган қаҳва
- 1 пакет ванилин
Тайёрланиши:
1. Дастлаб кексчалар учун мўлжалланган формани ёғлаб оламиз.2. 500 г ун ва 50 г какао кукунини элаб, идишга соламиз. Бошқа идишга эса 300 г шоколад ва 260 г сарёғни солиб, плита ёки микротўлқинли печда эритамиз.
Алоҳида идишга 500 г шакар ва 150 мл дамланган қаҳвани соламиз. Устидан сарёғ ва шоколад аралашмасини қуямиз, ванилинни сепиб, миксер ёрдамида аралаштирамиз. Кўпиртириш давомида 5 та тухумни навбатма-навбат қўшамиз.
3. Шундан сўнг миксерни олиб қўямиз. Массага ун ва какао аралашмасини солиб, куракча ёрдамида қориштирамиз.
Тайёр хамирни ёғланган формага соламиз.
4. Брауниларни 180 даражагача қиздирилган духовкада тахминан 20 дақиқа давомида пиширамиз.
Брауни пишиб чиққач, уни албатта тўлиқ совитиш лозим. Дастурхонга тортишдан аввал эса уни микротўлқинли печда иситиб олишни маслаҳат берамиз. Шунда у янада ширали бўлади.
Брауни тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Ушбу пишириқни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 24 декабрь ҳолатига келтирилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги «Кафе» қаҳвахонаси ва шахсан бош ошпаз Павел Георгановга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида бананли нон ва шоколадли мусс тайёрлаймиз ҳамда улар билан Янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)