Бугунги таомномада — рукколали салат
Ушбу таомни тайёрлаш учун тахминан 30 дақиқа вақт ва 13 460 сўм талаб этилади.
Зарур масаллиқлар
- 60 г черри помидори
- 100 г апельсин
- 100 г олма
- 100 г салат барги
- 50 г руккола
- 100 г мол гўшти
- 50 г ўсимлик ёғи
- 50 г зайтун ёғи
- 50 г бальзамик сирка
- туз
- мурч
- 10 г кунжут
Тайёрланиши:
1. 60 г черри помидорларининг ҳар бирини тўрт бўлакка бўламиз.2. 100 г апельсинни тилим-тилим қилиб кесиб, пўстини олиб ташлаймиз.
3. 100 г олмани тўртбурчак шаклида тўғраймиз.
4. Тўғралган мева ва сабзавотларни идишга соламиз.
5. Устидан йирик-йирик тўғралган 100 г салат барги ва 50 г рукколани соламиз.
6. 100 г мол гўштини майда тўграймиз ва 50 г ўсимлик ёғида қовуриб оламиз.
7. Пишган мол гўштини мева ва сабзавотлар билан аралаштирамиз.
8. Устига 50 г зайтун ёғи соламиз.
9. Сўнг 50 г бальзамик сирка қуямиз.
10. Таъбга кўра туз ва мурч соламиз.
11. Барчасини аралаштириб, ликопга соламиз ва 10 г кунжут билан безаймиз.
Салатимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Ушбу салатни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 8 декабрь ҳолатига келтирилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги Il Migliore ресторани ва шахсан бош ошпаз Усен Карсибаевга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида грилда пиширилган товуқ сони, «Оливе» ва «Vineгрет» салатларини тайёрлаймиз ҳамда ушбу таомлар билан байрам дастурхонини безаймиз.
Изоҳ (0)