2014 йилнинг 27 ноябрь куни Анқара шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Кемал Айдин билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Ўзбекистон ва Туркия ТИВлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва кенгайтириш истиқболлари ҳамда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги таъкидлаб ўтилди ва бунга асосланган Ўзбекистон — Туркия мулоқотининг динамикаси мамнуният билан қайд этилди.
Мулоқот чоғида бўлажак ўзаро учрашувлар жадвали ва тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди.
Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)