Қозоғистоннинг собиқ бош вазири ва собиқ мудофаа вазири Серик Ахметов коррупцияда айбланиб уй қамоғига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ва коррупцияга қаршилик кўрсатиш бўйича агентлиги матбуот хизматига асосланиб «Новости-Казахстан» хабар берди.
Агентлик хабарига кўра, Қарағанда вилояти, Қарағанда шаҳри, «Сариарка» миллий компанияси, «Металлуригия-Металлобработка» саноат паркининг эркин иқтисодий зонаси ва «КазАгроФинанс»нинг собиқ раҳбарлари Б. Абдишев, М. Смагулова, А. Эссе ва Г. Рахимжановга нисбатан ҳам суриштирув ишлари бошланган.
Уй қамоғига маҳкум қилинган Серик Ахметов 2014 йил апрель−октябрь ойларида мудофаа вазири лавозимида ишлаган. 2012−2014 йилларда Қозоғистон бош вазири, 2009−2012 йилларда Қарағанда вилояти ҳокими, шунингдек 2012 йил бошида бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)