Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 14 ноябрь, жума куни 16-ялпи мажлис давомида Конституция қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Gazeta.uz’га таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, аёллар, биринчи марта жиноят содир этган шахслар (бунда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлар назарда тутилган), жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари жазодан озод қилиниши белгиланган.
Амнистияга тушганларнинг аниқ сони кейинроқ маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил амнистия акти 69 минг 497 нафар шахсга нисбатан қўлланилган, улардан 3 минг 237 нафар озодликка чиқарилган, қолганларининг жазо муддати қисқартирилган, бир қатор шахсларга нисбатан эса жиноий ишлар ёпилган эди.
Изоҳ (0)