АҚШнинг Шимолий Каролина университети олимлари инсон ва ит ўртасидаги ўзаро мулоқотни осолаштирувчи компьютер қурилмасини ўйлаб топди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Итни кўкрак ва белидан айлантириб боғлайдиган тасма шаклида ишланган ва турли датчиклар ўрнатилган платформа одам итининг нима қилаётганини ҳатто масофадан туриб ҳам билиш имконини бериши айтилмоқда. Пульс ва тана ҳарорати ёрдамида эса итнинг ҳиссий жараёнларидан хабардор бўлиш мумкинлиги ҳам маълум қилинган.
Шунингдек, қурилма ёрдамида хўжайин итга турли буйруқлар ҳам бериши мумкин. Тизим ихтирочиларининг сўзларига кўра, уни хизмат итларини ўргатишдан тортиб ҳайвонни уйда тарбиялашгача бўлган соҳаларда ишлатиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)