Америкалик 12 ёшли Лендон Жонс исмли бола бир йил овқатланмасдан яшаб, шифокорларни қийин аҳволга солиб қўйди, дея хабар берди Vesti.ru.
Лендон охиги марта 2013 йил октябрида пицца ва музқаймоқ истеъмол қилганидан бери ҳеч нарса емайди. Маҳсулотлар ҳидини сезса-да, очлик ва чанқоқликни ҳис қилмайди.
Велосипедда сайр қилиш ва дўстлари билан боғда ўйнашни ёқтирган серҳаракат боланинг ҳозирда 24 соат давомида боши айланиб, кўнгли айнийди. Унинг ота-онаси болани даволаш учун АҚШнинг турли штатларидаги 5 та клиникага борди, ҳатто бир касалхонадан 4 минг доллар қарз ҳам бўлиб қолди. Лекин болани даволашнинг иложи топилмади.
«Биз болани синчиклаб ўргандик, бироқ аниқ бир ташхис қўя олмадик», — деб таъкидлади 33 йиллик малакага эга болалар невропатологи Марк Паттерсон.
Изоҳ (0)