Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида, Амир Темур кўчаси бўйлаб Тошкент телеминораси қаршисида Matiz русумидаги автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Машина номаълум сабабларга кўра йўл четига чиқиб, олд томони ерга теккан ҳолда дарахтга тикка суяниб қолган. Афсуски, автомобиль қандай қилиб бу ҳолатга келганини кўрганлар топилмаган, барча гувоҳлар фақатга якуний ҳолатни кўрган.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бир неча тахминларни илгари сурган: ҳайдовчи маст ҳолда бўлган, автомобилни бошқа транспорт воситаси туриб юборган ёки аварияга пиёда сабаб бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасидан зарар кўрганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)