КХДР Жанубий Кореянинг олий даражадаги музокараларни жорий ҳафтада ўтказиш борасидаги таклифини қатъий рад этди. Бу ҳақдаYonhap ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Аввалроқ, КХДР ва Жанубий Корея раҳбариятлари олий даражадаги музокараларни қайта бошлашга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Томонлар Жанубий Кореяга уч нафар юқори мартабали шимолий кореялик амалдорнинг ташрифи вақтида ушбу келишувга эришишгани айтилган эди – амалдорларнинг икки нафари КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг яқин ёрдамчилари бўлган.