«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2014 йил 31 октябрдан Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания сайти орқали хабар берилган.
Қишги жадвалга биноан, янги рейс ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади. Тошкентдан соат 18:40 да йўлга чиқадиган рейс Ригага 21:10 да етиб боради, Ригадан соат 23:50 да учиб, Тошкентга шанба куни эрталаб 07:45 да етиб келади.
Бундан ташқари, Якшанба кунлари Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Рига-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар давом эттирилаверади. Ушбу рейсларда хизмат қилиш учун «Боинг-767» самолётлари жалб қилинган.
Изоҳ (0)