Россия Ички ишлар вазирлиги Чеченистон бўйича вакилининг 18 октябрь куни берган маълумотига кўра, Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида 5 октябрь куни юз берган портлашни ташкиллаштирган шахс йўқ қилинди. Бу ҳақда ТАССга таяниб, Kommersant.ru хабар бермоқда.
«Бугун Грознийнинг Старопромисловская туманида оператив маълумотларни ўрганиб чиқиш давомида республика пойтахтида 5 октябрь куни портлашни ташкиллаштирган шахс уни қўлга олиш вақтида ҳалок бўлди. У ноқонуний қуролланган гуруҳларнинг федерал қидирувдаги фаол аъзоси бўлган 1981 йилда туғилган Аслан Алисхонов бўлиб чиқди», — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, мазкур операция вақтида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи кучлардан ҳам, тинч аҳолидан ҳам ҳеч кимга жароҳат етмаган.
Айни дамда воқеа содир бўлган жойда тезкор қидирув гуруҳи иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)