«Ўзбекэнерго» ДАК томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ равишда янги электр энергетика объектларини қуриш, ишлаб турган энергетика объектларини модернизациялаш ва реконструкциялашга доир инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги ПҚ-2069-сонли «2014 йилга Ўзбекистон Республикасининг Инвестициявий дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 28 та йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Шу ўринда, олтита объектни жорий йилда ишга тушириш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон мустақиллиги куни арафасида — 30 август куни «Жиззах» махсус индустриал зонасида қуёш сув иситгич тизимларини (коллекторлар) ишлаб чиқариш бўйича «Қуёш иссиқлик энергияси» қўшма корхонасининг очилиш маросими ўтказилди.
«‘Жиззах’ махсус индустриал зонасида энергия тежовчи ёруғлик-диодли ёритгич қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси бўйича «Жиззах ҲЕТК» (ҳудудий электр тармоқлари корхоналари) АЖ ва Owell компанияси билан биргаликда «Ёрқин чироқлар» МЧЖ ҚК барпо этилди.
Ҳозирги вақтда ёруғлик-диодли лампаларни ишлаб чиқариш бўйича (ишлаб чиқариш цехи, маъмурий ва хўжалик) биноларни капитал таъмирлаш ишлари ниҳоясига етди. Ноябрь ойида ишлаб чиқариш линиялари учун хорижий ҳамкорлар томонидан ускуналарни етказиб бериш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)